Кўп сўраладиган саволлар

Кўп сўраладиган саволлар 

1. ESN нима?

English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN) - Инглиз тилида сўзлашадиган миллат: Ўрта мактаб ўқитувчилари малакасини ошириш (ESN) - бу Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг Жамоатчилик билан Алоқалар бўлими (PAS)нинг дастури ҳисобланади. Бу дастур Халкаро таълим бўйича Америка Кенгашлари ва Халқ таълими вазирлиги билан яқин ҳамкорликда амалга оширилиб, Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчи-тренерларига ва ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларига касбий – профессионал ривожланиш учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган.  

ESN ўқувчиларнинг инглиз тилидаги билим ва маҳоратини ошириш учун, шунингдек уларнинг тил ўрганишдаги кўникмаларини яхшилаш мақсадида 15 000 дан ортиқ ўрта мактаб ўқитувчилар ва 1000 дан ортиқ ўқитувчи-тренерларни малакасини оширади.

Ушбу уч йиллик дастур Ўзбекистонда ўрта мактаб таълим тизимида инглиз тилини ўқитишни мустаҳкамлаш учун қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўйган: 

  • Инглиз тилидаги билимларини ошириш ва синфда инглиз тилидан яхшироқ фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонда ўрта мактаб ўқитувчиларининг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш;
  • Ўзбекистонда ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш;
  • Ўзбекистонда ўрта мактаб таълим тизими ўқитувчиларининг жамиятдаги ижобий ўрнини янада мустаҳкамлаш;
  • Инглиз тилини ўқитишни юқори даражага олиб чиқишда таълим ва тарбияни қўллаб-қувватловчи экотизимни ишлаб чиқиш.

Дастур тренерларни тайёрлаш ва умумтаълим ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчилари учун малака оширишнинг каскад модели (қисқа муддат ичида кўп сонли мутахассисларни тайёрлаш), таълим берувчилар орасида ўзаро касбдошлик кўмагини шакллантиришга қаратилган тренерлик дастуриларини ўз ичига олади. ESN Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, вилоят малака ошириш марказлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 21-аср глобал иқтисодиёти даврига ҳамнафас, тил кўникмалари ва воситаларига эга, ўзига ишонган инглиз тили ўқитувчилари бирлашмаларини яратиш учун фаолият юритади. 
Ушбу уч йиллик дастур Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитувчиларни махоратини шакллантириш учун қуйидаги босқичларни амалга оширади:
 

Биринчи босқич: TESOL Халқаро Уюшмаси (TESOL) ва Джорж Мейсон университети (GMU) томонидан олиб бориладиган интенсив ўқув дастурида қатнашиш учун ҳар бири 40-45 нафар ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларидан иборат иккита гуруҳ танлаб олинади. Иккала ўқитувчи-тренерлар гуруҳи қуйидагиларда қатнашадилар:

  • TESOLнинг 140 соатлик, шу жумладан Ўзбекистон умумтаълим ўрта мактабларида 20 соатлик мажбурий амалиёт ўташни ўз ичига олган асосий сертификат дастури;
  • Ҳаракат-режалари семинар-амалиётлари ва жойлардаги ўқитувчи-тренерлар тайёрлаш институтлари фаолиятини кузатиш ва фикр билдириш учун GMU маслаҳатчилари ташрифидан иборат TESOL/GMU томонидан олиб бориладиган Икки ҳафталик Тренерларни Тайёрлаш Институти.

Тўлиқ ўқув курсини тугатгандан сўнг, муваффақиятли номзодлар TESOL асосий сертификатига эга бўладилар ва Ўзбекистоннинг асосий ўқитувчи-тренерлари Корпусига киритилади (Uzbekistan’s Core Teacher Trainers Corps). Энг кучли ўқитувчи-тренерлар ESNнинг мастер тренерлари бўлишлари учун қўшимча тренингларда қатнашишлари ва TESOLнинг 140 соатлик асосий сертификат дастурини ўз касбдошларига етказишда кўмаклашишади.

Иккинчи босқич: Асосий ўқитувчи-тренерлар (CТ) Тренерларни Тайёрлаш Институтида ўрганганларини 10-12 та ҳудудий касбдош менторлардан (RPM) иборат гуруҳга тренинг ўтказадилар ва уларга менторлик қиладилар. 

Учинчи босқич: Дастур давомида CТлар тренерлиги ва раҳбарлиги остида, RPM лар бир йил давомида 10 та айни пайтда ишлаётган ўрта мактаб ўқитувчиларни ўқитадилар ва уларга тренерлик қиладилар. Шу тарзда учинчи йилнинг охирига қадар 15000 ўрта мактаб ўқитувчиларини ўқитишга эришилади.

Дастурнинг уч босқичи давомида, энг яхши 300 та RPMлар TESOL асосий сертификатини олиш имкониятига эга бўладилар. Шу асосда улар Ўзбекистоннинг энг нуфузли Асосий Ўқитувчи-тренерлари Корпусига аъзо бўлиш имконига эга бўладилар. Асосий Ўқитувчи-тренерлар Корпус тренерларининг иш режалари ва ўқув материалларини ишлаб чиқади. Улар Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун тавсия қилинади. CТлар ва RPMлар 2022 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Минтақавий TESOL Конференциясида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

2. Асосий ўқитувчи-тренерлар (СТ) ва ҳудудий касбдош менторлар (RPM) ўртасидаги фарқ нимада? 

  • Асосий ўқитувчи-тренерлар (СТ) 140 соатлик TESOL Асосий Сертификат Дастурида (TCCP) қатнашиб, 20 соатлик амалиёт ўтаган ва TESOL асосий сертификатига эга бўлган тренер ўқитувчилардир. Қолаверса, улар икки ҳафталик Тренерлар Тайёрлаш Тренингида (ТОТ) қатнашадилар, кейин ўрганган билимларини ҳудудий касбдош менторларга (RPM) ўргатадилар. Шунингдек, баъзилари TESOL Асосий Сертификати тренерлари бўлиш учун қўшимча тайёрловдан ўтишлари мумкин. 
  • Ҳудудий касбдош менторлар (RPM) асосий ўқитувчи-тренерлар (CТ) раҳбарлиги ва TESOL/GMU кўмагида Тренерлар Тайёрлаш Тренингида қатнашадилар. Дастур давомида, улар бир ўқув йилида ўртача 10 та умумтаълим ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларига интенсив тарзда тренерлик қиладилар. Баъзилари TESOL асосий сертификатини олишлари ҳам мумкин бўлади. 
  • CТлар ва RPMларнинг ишлаш вазифалари тўғрисида батафсил маълумот олиш учун Мувофиқлик Мезонлари ҳаволасига ўтинг. 

3. CТ бўлиш учун ҳужжат топширишим мумкинми?

Асосий ўқитувчи-тренер (CТ) бўлиш танлови барча маҳоратли ва тажрибалилар учун очиқ бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Ўзбекистон фуқароси ва ҳозирда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган бўлиши;
  • Ҳозирги кунда ўз иш жойида асосий штат ўқитувчиси, ўқитувчиларни тайёрлаш институтида ўқитувчи-тренер ёки ўрта мактаб инглиз тили ўкитувчиси бўлиши;
  • Энг камида бакалавр даражасига эга бўлиши;
  • Ўрта мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича камида уч йиллик тажрибага эга бўлиши;
  • Америка Кенгашлари томонидан ўтказиладиган ёзма ва оғзаки инглиз тили имтихонидан ўтиши;
  • Дастур тугаганидан сўнг камида уч йил давомида ўқитувчиларни ўқитишда давом этиш мажбуриятини бажариши;
  • Дастур давомида қуйида санаб ўтилган барча асосий вазифаларни тўлиқ бажара олиши;
  • Тўлиқ ҳужжатлар тўпламини топшириши (илтимос, ҳужжатлар рўйҳатига қаранг).

Дастурнинг учала босқичида, CТлар вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • TESOL 140 соатлик асосий сертификат дастурида иштирок этиш, шу жумладан 20 соат мажбурий амалиёт;
  • TESOL/GMUнинг икки ҳафталик тренерлар тайёрлаш тренингида қатнашиш;
  • Дастурнинг RPMларига тренинглар ўтиш ва кенг қамровли хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
  • Таклифга асосан, TESOLнинг қўшимча машғулотларида иштирок этиш ва 140 соатлик асосий сертификат дастурини ўз тенгдош касбдошларига ўқитишда кўмаклашиш учун ESN мастер тренери бўлиш;
  • Кадрлар малакасини ошириш курсини ташкил этиш мақсадида яратилган ўқув материалларини синовдан ўтказиш бўйиича Халк таълими вазирлиги, дастурнинг маслаҳат кенгаши ва ҳамкорлар билан бирга ишлаш;
  • TESOL/GMU ва тенгдошлари ҳамкорлигида 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган TESOL минтақавий конференциясида тақдимот қилиш.

4.  RPM бўлиш учун ҳужжат топширишим мумкинми?

ESN дастури танловининг RPM тренери бўлиш учун барча маҳоратли ва тажрибали мутахассислар учун очиқ бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Ҳозирда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган бўлиши;
  • Ўрта мактаб инглиз тили ўкитувчиси ёки олий таълим муассаси факултет ҳодими бўлиши;
  • Энг камида бакалавр даражасига эга бўлиши;
  • Дастур давомида қуйида санаб ўтилган барча асосий вазифаларни тўлиқ бажара олиши;
  • Тўлиқ ҳужжатлар тўпламини топшириш (илтимос, Ҳужжатлар Рўйхатига қаранг). 

Дастурнинг учала босқичида, RPMлар вазифалари қуйидагилардан иборат:
 

  • TESOL/GMU кўмагида CТлар томонидан ўтказиладиган икки хафталик Тренерларни Тайёрлаш Институти тренингида иштирок этиш
  • Ҳар бир ўқув йилида, камида тўртта ўрта мактабнинг ўнта инглиз тили ўқитувчиларини аниқлаб, қуйидаги мақсадларга эришиш учун уларга интенсив ўқув ва тренерлик дастурини яратиш:

а) Тренерларни Тайёрлаш Институтининг ўқув курси материаллари хамда RPMлар CТлар билан биргаликда ишлаб чиқилган харакатлар режаларидан фойдаланган холда шогирдларга бир хафталик тренинглар ўтказиш;

б) Шогирдлар билан биргаликда тажриба-синов тариқасида камида тўртта дарс режасини ишлаб чиқиш;

в) Шогирдларни RPMлар мактабига икки маротаба кузатиш учун ва кейин ўзларининг RPMлари билан биргаликда ўқитишлари учун олиб бориш;

г) RPMлар шогирдларнинг дарс беришини кузатиб бориши ва улар билан бирга дарс бериш учун мактабларига камида икки марталик ташрифи; 

д) TESOL таклифига биноан 140 соатлик асосий ўқув дастуридан ташқари, 20 соатлик мажбурий амалиётда қатнашиш;

е) Малака ошириш курсини ривожлантириш мақсадида яратилган ўқув материалларини синовдан ўтказиш учун CТлар Халқ Таълими Вазирлиги билан хамкорлик килиши;

ё) 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган TESOL Минтақавий Конференциясида иштирок этиш учун танланса, TESOL/GMU ва бошқа касбдошлар билан ҳамкорлик қилиш.

5. ESNга қандай қилиб ариза топшириш мумкин?

Инглиз тилида сўзлашадиган миллат: Ўрта мактаб ўқитувчилар малакасини ошириш (ESN) дастури танловининг икки хил йўналишига ариза топшириш мумкин: асосий ўқитувчи-тренерлар (СТ) ва ҳудудий касбдош менторларга (RPM). 

Илтимос, дастурда қатнашиш учун тўлиқ хужжатлар тўпламини онлайн тарзда ёки электрон почта орқали Америка Кенгашига қуйидаги муддатларда юборинг: 

  • Асосий ўқитувчи-тренерлар (CТ) учун ариза топшириш муддати: 2020 йил 11 ноябрь, соат 17.00. (Ўзбекистон вақти билан)
  • Ҳудудий тенгдош менторлар (RPM) учун ариза топшириш муддати: 2020 йил 30 ноябрь, соат 17.00. (Ўзбекистон вақти билан)

Ариза бериш жараёни ҳақида батафсил маълумот.

6. Дастур вақт жадвали қандай?

Дастур Вақт Жадвали 

 

  1.  

 

1-ГУРУҲ

2-ГУРУҲ

Асосий ўқитувчи-тренерлар (СТ) 

Ҳудудий тенгдош менторлар (RPM) 

Асосий ўқитувчи-тренерлар (СТ)

Ҳудудий тенгдош менторлар (RPM)

Аризаларни қабул қилиш муддати:

2020 йил 15 январь, соат 17.00да. (Ўзбекистон вақти билан)

2020 йил 31 январь, соат 17.00да. (Ўзбекистон вақти билан)

2020 йил 11 ноябрь, соат 17.00да. (Ўзбекистон вақти билан)

2020 йил 30 ноябрь, соат 17.00да. (Ўзбекистон вақти билан)

Дастур ярим финал иштирокчиларини хабардор қилиш:

2020 йил февраль ойининг охири

2020 йил март ойи охири

2020 йил декабрь ойининг боши

2021 йил февраль ойининг охири

Ярим финал иштирокчиларининг суҳбати ва Тошкентдаги инглиз тили тест синовлари муддати:

2020 йил март ойининг ўрталари

2020 йил май ойининг ўрталари

2020 йил декабрь ойининг ўрталари

2021 йил март ойининг 15-30

Дастур финал иштирокчиларига хабар бериш:

2020 йил март ойининг охири

2020 йил май ойининг охири

2021 йил январь ойининг боши

2021 йил апрель 15

TESOL асосий сертификати тренинг дастури:

2020 йил Ноябрь – 2021 йил Январь, 2021 йил Апрель - Май

 

2021 йил Февраль – Май, 2021 йил Октябрь – 2022 йил Январь

 

ELTeach:

2022 йил Сентябрь – Октябрь

2021 йил Январь – Февраль

2021 йил Июнь – Июль

2021 йил Июнь – Июль

Тренерларни тайёрлаш институтида қатнашиш:

2021 йил Март, 2021 йил Июнь – Июль, 2021 йил Сентябрь

2021 йил Март *, 2021 йил Июнь – Июль, 2021 йил Сентябрь*

* 80 taklif qilingan RPM ishtirok etadi

2021 йил Сентябрь

2021 йил Сентябрь*

* 80 taklif qilingan RPM ishtirok etadi

Асосий ўқитувчи-тренерларга тайинланган RPM ўқитиш:

2021 йил Октябрь– 2022 йил Январь (белгиланган жадвал асосида)

 

2021 йил Октябрь– 2022 йил Январь (белгиланган жадвал асосида)

 

Шогирдларини тайёрлаш:

 

2022 йил Февраль – Октябрь

 

2022 йил Март – Октябрь

Таклиф асосида, TESOL 140 соатлик асосий сертификати тренинг дастурида қатнашиш:

 

2022 йил Февраль – Октябрь

 

2022 йил Март – Октябрь

TESOL минтақавий конференциясида иштирок этиш:

Дастурнинг охирги йилида

Дастурнинг охирги йилида

Дастурнинг охирги йилида

Дастурнинг охирги йилида


7. Асосий ўқитувчи-тренер (CТ) сифатида менинг вазифаларим нималардан иборат бўлади?

Асосий ўқитувчи-тренер (CТ) сифатида вазифалари:

  • TESOL 140 соатлик асосий сертификат дастурида иштирок этиш, шу жумладан 20 соат мажбурий амалиёт;
  • TESOL/GMUнинг икки ҳафталик тренерлар тайёрлаш тренингида қатнашиш;
  • Дастурнинг RPMларига тренинглар ўтиш ва кенг қамровли хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
  • Таклифга асосан, TESOLнинг қўшимча машғулотларида иштирок этиш ва 140 соатлик асосий сертификат дастурини ўз тенгдош касбдошларига ўқитишда кўмаклашиш учун ESN мастер тренери бўлиш;
  • Кадрлар малакасини ошириш курсини ташкил этиш мақсадида яратилган ўқув материалларини синовдан ўтказиш бўйиича Халк таълими вазирлиги, дастурнинг маслаҳат кенгаши ва ҳамкорлар билан бирга ишлаш;
  • TESOL/GMU ва тенгдошлари ҳамкорлигида 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган TESOL минтақавий конференциясида тақдимот қилиш.

8. Ҳудудий касбдош ментор (RPM) сифатида менинг вазифаларим нималардан иборат бўлади?

Ҳудудий касбдош ментор (RPM) сифатида вазифалари:

  • TESOL/GMU кўмагида CТлар томонидан ўтказилган икки ҳафталик Тренерларни Тайёрлаш Институти тренингида иштирок этиш;
  • Хар бир ўқув йилида, камида тўртта ўрта мактабнинг ўнта инглиз тили ўқитувчиларини аниқлаб, қуйидагиларга эришиш учун уларга интенсив ўқув ва тренерлик дастурини яратиш:
    • Тренерларни Тайёрлаш Институтининг ўқув курси материаллари хамда RPMлар CТлар билан биргаликда ишлаб чиқилган харакатлар режаларидан фойдаланган холда шогирдларга бир хафталик тренинглар ўтказиш;
    • Шогирдлар билан биргаликда тажриба-синов тариқасида камида тўртта дарс режасини ишлаб чиқиш;
    • Шогирдларни RPMлар мактабига икки маротаба кузатиш учун ва кейин ўзларининг RPMлари билан биргаликда ўқитишлари учун олиб бориш;
    • RPMлар шогирдларнинг дарс беришини кузатиб бориши ва улар билан бирга дарс бериш учун мактабларига камида икки марталик ташрифи; 
  • TESOL таклифига биноан 140 соатлик асосий ўқув дастуридан ташқари, 20 соатлик мажбурий амалиётда қатнашиш;

  • Малака ошириш курсини ривожлантириш мақсадида яратилган ўқув материалларини синовдан ўтказиш учун CТлар Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлик килиши;

  • 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган TESOL Минтақавий Конференциясида иштирок этиш учун танланса, TESOL/GMU ва бошқа тенгдошлар билан ҳамкорлик қилиш.

9.  ESNда иштирок этишнинг қандай афзалликлари бор?

Ушбу уч йиллик дастур Ўзбекистонда ўрта мактаб таълим тизимида инглиз тилини ўқитишни мустаҳкамлаш учун қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўйган: 

  • Инглиз тилидаги билимларини ошириш ва синфда инглиз тилидан яхшироқ фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонда ўрта мактаб ўқитувчиларининг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш;
  • Ўзбекистонда ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш;
  • Ўзбекистонда ўрта мактаб таълим тизими ўқитувчиларининг жамиятдаги ижобий ўрнини янада мустаҳкамлаш;
  • Инглиз тилини ўқитишни юқори даражага олиб чиқишда таълим ва тарбияни қўллаб-қувватловчи экотизимни ишлаб чиқиш.

Дастур иштирокчилари бўлган CТлар ва RPMлар халқаро даражадаги тренинглардан баҳраманд бўлишади ва ўз ҳамкасбларига тренер бўлиш орқали ўзларининг педагогик ва таълимдаги етакчилик кўникмаларини оширишади.

Сараланган СТлар қуйидаги афзалликларга эга бўладилар: 

  • Дастур асосидаги тренинглар учун хизмат сафарлари, овқатланиш маҳаллий меҳмонхоналар учун тўловлар;
  • RPMлар учун ўқув машғулотлари ва кузатувларни амалга оширишда камтарона сафар харажатлари;
  • Барча тренинглар қониқарли якунланганидан сўнг, TESOL CT сертификати;
  • TESOL ресурсларига кириш ҳуқуқига эга TESOL аъзолик;
  • Ўзбекистондаги нуфузли Асосий Ўқитувчи-Тренерлар Корпуси (Uzbekistan’s Core Teacher Trainers Corps)га аъзо бўлиш;
  • TESOL асосий сертификати дастурини ўз тенгдошларига етказиш учун қўшимча TESOL тренингларига таклиф қилинса, ESN мастер-тренери мақомига эга бўлиш.

Сараланган RPMлар қуйидаги афзалликларга эга бўладилар: 

  • Дастур асосидаги тренинглар учун хизмат сафарлари, овқатланиш маҳаллий меҳмонхоналар учун тўловлар;
  • Тингловчиларнинг ўқув машғулотларини кузатиш учун камтарона сафар харажатлари;
  • Агар барча тренинглар қониқарли якунланган бўлса, TESOL асосий ўқитувчи-тренерлик сертификати;
  • TESOL ресурсларига кириш ҳуқуқига эга TESOL аъзолик;
  • Ўзбекистондаги нуфузли Асосий Ўқитувчи-Тренерлар Корпусига аъзо бўлиш.

10. English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) ва English Speaking Nation: Coaches Program (ESN:CP) ўртасида қандай фарқ бор?


Иккала дастурнинг мақсади ҳам ўрта мактаб ўқитувчиларининг синфда инглиз тилини ўқкитиш маҳоратини кучайтириш.
 English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT)  Ўзбекистондаги ўрта мактаб ўқитувчилари учун очиқ. Ўқитувчилар дастурда Асосий ўқитувчи-тренерлар (CТ) or Ҳудудий Касбдош Менторлар (RPMs) сифатида қатнашишлари мумкин. Қўшимча маълумот учун юқорига мурожаат қилинг.
English Speaking Nation: Coaches Program (ESN:CP) АҚШ мутахассислари учун очиқ. Дастурда мутахассислар мураббий сифатида қатнашиш учун ариза беришлари мумкин. Қўшимча маълумот олиш учун мураббийлар дастури саҳифасига ўтинг.