Ходимлар

Вашингтон, Колумбия Округи офиси

 

Зара Ховханнисян – Ўқитувчилар учун дастурлар директори. У Халқаро Таълим бўйича Америка Кенгашларида 2009 йил октябрь ойидан бери ишлайди. Унгача Зара, Халқаро Тадқиқотлар ва Алмашинув Кенгашида, ўқитувчилар малакасини ошириш дастурлари бўйича бош мутахассис бўлган. Шунингдек, у Арманистондаги ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Зара Арманистоннинг Ереван шаҳридаги Х. Ачариан Тил Институтида амалий лингвистика бўйича магистр даражасига эга. Рус ва арман тилларида эркин сўзлаша олади.


Зои Кософф ўқитувчилар учун дастурлар бўйича етакчи мутахассис. 2019 йилда Америка Кенгашларига келишдан олдин Зои Аризона Университетида, Остиндаги Техас Университетида ва Конкордия Тил Қишлоқларида араб тилидан сабоқ берган ва таржима лойиҳаси менежери сифатида ишлаган. Зои Аризона Университетида Яқин Шарқ ва Шимолий Африка тадқиқотлари магистри. Смит коллежида тилшунослик ва араб тиллари бўйича бакалавр даражасига эга.


Жеффрей Лиллей мониторинг ва баҳолаш бўйича директор 15 йил давомида халқаро ривожланиш соҳасида, шу жумладан, Вашингтон, Марказий Осиё ва Яқин Шарқда юқори лавозимларда ишлаган. У казус машғулотларини, таҳлилий механизмларни ва ўрганиш воситаларини яратган маҳоратли аналитик, шунингдек тажрибали тренер. У USAIDнинг баҳолаш йўриқномаси ва методологияси бўйича билимга эга. У тажрибали суҳбат ўтказувчи, фикрларни ўрганиш ва таҳлил қилиш тажрибасига эга, шунингдек, маълумотларни сифатли таҳлил қилиш бўйича малакали мутахассис.


Ўзбекистон офиси

Динара Сейтназарова, АҚШ Давлат Департаменти томонидан молиялаштирилган UGRAD 2008 дастури битирувчиси, Америка Кенгашларига 2019 йил ноябрь ойида дастур ходими сифатида қўшилди. Динара English Speaking Nation: Secondary Teacher Training Program доирасида мониторинг ва баҳолаш тадбирларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш учун жавобгардир. 
Ўзининг касбий фаолиятини Динара 2010 йилда British American Tobacco Uzbekistan компаниясида Кавказ ва Марказий Осиё учун SAP Talent платформасини бошқариш учун масъул бўлган, кадрлар бўлимида бош мутахассис сифатида бошлаган. 2011 йилда у ўз фаолиятини General Motors Powertrain Uzbekistan компаниясида давом эттирди ва у ерда турли масъулиятли ролларни бажарган. Америка Кенгашларига келишдан олдин, Динара барча ташқи алоқа жараёнларини бошқарувчи алоқа менежери сифатида ишлаган. 
Динара Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шунингдек, у 2017-2018 йилларда Вартбург коллежида «Иқтисодиёт» мутахассислиги бўйича алмашинув талабаси сифатида таҳсил олган.


 

Фахриддин Пўлатханов, Aмерика Кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида “English Speaking Nation: Secondary Teacher Training” дастурининг координатори. Aмерика Кенгашларига қўшилишидан олдин у Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитасининг инвестицияларни жалб қилиш ва туристик зоналарни яратиш бошқармасининг кундалик вазифаларнинг турли функсияларини бажарган. 2019 йилда, Фахриддин КИМЕП Халқаро Университетининг Давлат ва Маҳаллий бошқарув йўналиши бўйича магистр даражасини олган. У 2018 йилда ЕРAСМУС+ИCМ дастурида иштирок етиб, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг, Шотландиянинг Глазго Университетида таҳсил олган. У ўзбек, рус ва инглиз тилларини яхши билади.


Махамметшерипова Рамуза - English Speaking Nation: Secondary Teacher Training дастури бўйича ишлайдиган дастур координатори.
2020 йилда Америка Кенгашларига қўшилишидан олдин, Рамуза Америка Кенгашларининг YPI дастури бўйича BOS маркетинг агентлигида амалиётчи бўлиб ишлаган.
Шунингдек, у бошқа амалиёт тажрибаларига эга. 2018 йилда Рамуза Ўзбекистон саноат ва қурилиш банкининг Нукус филиалида, кредит мониторинги бўлимида ишлаган. Кейинчалик, 2018 йил ноябр ойидан Ўзбекистондаги Нестлéнинг бош офисида молия ва назорат бўлимида ишлади.
2020 йилда Рамуза Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини корпоратив бошқарув мутахассислиги бўйича тамомлаган.


Gulnaz Jadigerova

Гулназ Жадигерова -  ESN дастури координатори.
Гулназ AҚСҲ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган 2021-йилги UGRAD дастурининг битирувчиси бўлиб, 2022-йил феврал ойида Aмерика Кенгашларига қўшилган. Aмерика Кенгашларига қўшилишдан олдин Гулназ Aмерика Кенгашлари томонидан бошқариладиган YPIP дастури бўйича King`s Academy стажёр бўлиб ишлаган. 2018-йилда Тошкент шаҳридаги “Тhe Wаy Еducation” ўқув марказида администратор, кейин “Hashar Wеек” ижтимоий лойиҳаси раҳбарининг экологик лойихалар бошқариш бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2021-йилда Гулназ Ўзбекистон волонтёрлар ассоциясида ижтимоий тармоқлар бўлимида тадқиқотчи ва таржимон сифатида ишлаган.

Гулназ 2021-йилда Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институтининг “Корпоратив бошқарув” йўналишини тамомлаган. У қрақалпоқ, рус, ўзбек ва инглиз тилларини яхши билади.


 

Munisa Safarova

Муниса Сафарова - Америка Кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида ESN дастури ассистенти. Америка Кенгашига келишдан олдин у Inter Nation English School да офис менеджер ва «ARTEL ELECTRONICS» компаниясида бухгалтер ёрдамчиси лавозимларида ишлаган. Муниса Тошкент Халқаро Вестминстер Университетида экономика ва молия йўналишини тамомлаган. Бугунги кунда у Тошкент Вебстер Университети бизнес администрация магистратура талабаси.