Дастур маълумотномаси ва жадвали

The English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) дастури ўрта мактаб ўқитувчиларининг инглиз тилидаги кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадини олдига қўяди. Шу билан бир қаторда, саралаб олинган ўқитувчиларга ўқувчилар қизиқишига йўналтирилган педагогик маҳорат тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратади. Ўрта мактаб ўқитувчилари ESN:STT дастурида CТлар ёки RPMлар сифатида қатнашиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Танланган ўқитувчилар дастур давомида тренингларда иштирок этадилар ва ўқитишдан кейинги дастурни қўллаб-қувватловчи экотизимни ривожлантиришда давом этадилар.

ESN:STT МАҚСАДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

 

ДАСТУР ФАОЛИЯТИ

Дастурнинг уч босқичида, CТлар вазифалари қуйидагилардан иборат: 

  • TESOL 140 соатлик асосий сертификат дастурида иштирок этиш, шу жумладан 20 соат мажбурий амалиёт;
  • TESOL/GMUнинг икки ҳафталик тренерлар тайёрлаш тренингида қатнашиш;
  • Дастурнинг RPMларига тренинглар ўтиш ва кенг қамровли хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
  • Таклифга асосан, TESOLнинг қўшимча машғулотларида иштирок этиш ва 140 соатлик асосий сертификат дастурини ўз тенгдош касбдошларига ўқитишда кўмаклашиш учун ESN мастер тренери бўлиш;
  • Кадрлар малакасини ошириш курсини ташкил этиш мақсадида яратилган ўқув материалларини синовдан ўтказиш бўйиича Халк таълими вазирлиги, дастурнинг маслаҳат кенгаши ва ҳамкорлар билан бирга ишлаш;
  • TESOL/GMU ва тенгдошлари ҳамкорлигида 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган TESOL минтақавий конференциясида тақдимот қилиш.

Дастурнинг уч босқичида, RPMлар вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • TESOL/GMU кўмагида CТлар томонидан ўтказилган икки ҳафталик Тренерларни Тайёрлаш Институти тренингида иштирок этиш;
  • Хар бир ўқув йилида, камида тўртта ўрта мактабнинг ўнта инглиз тили ўқитувчиларини аниқлаб, қуйидагиларга эришиш учун уларга интенсив ўқув ва тренерлик дастурини яратиш:
    • Тренерларни Тайёрлаш Институтининг ўқув курси материаллари хамда RPMлар CТлар билан биргаликда ишлаб чиқилган харакатлар режаларидан фойдаланган холда шогирдларга бир хафталик тренинглар ўтказиш;
    • Шогирдлар билан биргаликда тажриба-синов тариқасида камида тўртта дарс режасини ишлаб чиқиш;
    • Шогирдларни RPMлар мактабига икки маротаба кузатиш учун ва кейин ўзларининг RPMлари билан биргаликда ўқитишлари учун олиб бориш;
    • RPMлар шогирдларнинг дарс беришини кузатиб бориши ва улар билан бирга дарс бериш учун мактабларга камида икки марталик ташрифи;
  • TESOL таклифига биноан 140 соатлик асосий ўқув дастуридан ташқари, 20 соатлик мажбурий амалиётда қатнашиш;
  • Малака ошириш курсини ривожлантириш мақсадида яратилган ўқув материалларини синовдан ўтказиш учун CТлар Халқ Таълими Вазирлиги билан хамкорлик килиши;
  • 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган TESOL Минтақавий Конференциясида иштирок этиш учун танланса, TESOL/GMU ва бошқа тенгдошлар билан ҳамкорлик қилиш.

 

 

Дастур жадвали

 

1-ГУРУҲ

2-ГУРУҲ

 

Асосий ўқитувчи-тренерлар (СТ)

Ҳудудий тенгдош менторлар (RPM)

Асосий ўқитувчи-тренерлар (СТ)

Ҳудудий тенгдош менторлар (RPM)

 

TESOL асосий сертификати тренинг дастурида қатнашиш:

2020 йил Ноябрь2021 йил Январь, 2021 йил Апрель - Май, ва 2021 йил Октябрь  - 2022 йил Январь  

 

2021 йил Февраль – Май, 2021 йил Октябрь – 2022 йил Январь

 

 

ELTeach:

2020 йил Сентябрь – Октябрь

2021 йил Январь – Февраль

2021 йил Июнь – Июль

2021 йил  Июнь – Июль

 
 
 

Тренерларни тайёрлаш институтида қатнашиш:

2021 йил   Март, 2021 йил  Июнь – Июль, 2021 йил  Сентябрь.

2021 йил  Март *,  2021 йил   Июнь – Июль, 2021 йил  Сентябрь.

 

* 80 taklif qilingan RPM ishtirok etadi

2021 йил   Сентябрь

2021 йил  Сентябрь*

 

* 80 taklif qilingan RPM ishtirok etadi

 
 
 

Асосий ўқитувчи-тренерларга тайинланган 10-12 RPM ўқитиш:

2021 йил  Октябрь– 2022 йил  Январь   (белгиланган жадвал асосида)

 

2021 йил  Октябрь– 2022 йил  Январь   (белгиланган жадвал асосида)

   
 
 

Шогирдларини тайёрлаш:

 

 2022 йил  Февраль – Октябрь

 

 2022 йил  Март – Октябрь

 

Таклиф асосида, TESOL 140 соатлик асосий сертификати тренинг дастурида қатнашиш:

 

 2022 йил  Февраль – Октябрь

 

2022 йил  Март – Октябрь

 

TESOL минтақавий конференциясида иштирок этиш:

Дастурнинг охирги йилида

Дастурнинг охирги йилида

Дастурнинг охирги йилида

Дастурнинг охирги йилида